
Парижнинг ПСЖ, Марселнинг "Олимпик" ва Италия А Серияси вакили "Интер" клубларида ўйнаган собиқ футболчи Стефан Далма Адриан Рабиони юқори баҳолади. У "Милан"нинг плеймейкерини нафақат клуб, балки Франция терма жамоаси учун ҳам муҳим футболчи сифатида таъкидлади.
"Мен унинг "Милан"даги ўйинларидан ҳайратга тушмайман. Унинг маҳорати анчадан бери маълум.
"Марсел"да ҳам у яхши ўйин кўрсатган. Энди эса Франция терма жамоасининг асосий таянч устунларидан бирига айланди.
"Милан"да ҳам шундай. Аллегри уни қандай самарали ишлатишни жуда яхши билади", - деди Далма pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Стефан Далма ҳам 1998-2001 йиллар оралиғида Франция терма жамоаси сафида ўйнаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.