
Барселонанинг ярим ҳимоячиси Марк Бернал Ла Лига вакили бўлган яна бир клубнинг эътиборини тортди. Mundo Deportivo хабарига кўра, Жирона 18 ёшли ярим ҳимоячини ижарага олишни истамоқда.
Ёш футболчи Барселонада асосий таркибда кўп ўйин ўтказмайди, шунинг учун Жирона уни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ Каталониянинг икки клуби ўхшаш келишувга эришган эди: Эрик Гарсия Жиронада ўзини яхши кўрсатди ва ижара муддати тугагач Барселонанинг асосий таркибига кира олди.
Марк Берналнинг шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган бўлиб, унда футболчини сотиб олиш учун 500 миллион евро миқдорида товон пули кўрсатилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.