
Франция чемпионатининг ўн бешинчи турида "Нисса" ўз майдонида "Анже" клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ "Нисса" гол ўтказиб, мағлубиятни қабул қилди.
Ушбу мағлубият "Нисса" учун барча мусобақаларни ҳисобга олганда кетма-кет еттинчи бўлди. Бу серия клуб тарихидаги антирекордни такрорлади.
"Нисса" аввалига 1960-йил кузида, сўнг 1964-йилда ва охирги марта 2013-йил кузида шундай кетма-кет мағлубиятларни бошдан кечирган эди. Бироқ шунга қарамай, "Нисса" Франция чемпионати турнир жадвалида ҳозирча ўн иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.