22:50 / 01.02.2017
5 939

Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақасига қуръа ташланди

Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақасига қуръа ташланди

Бугун, 1 февраль куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси (ЎФФ) анжуманлар залида Ўзбекистон Кубоги янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради "Даракчи" нашри.

2017 йилги Ўзбекистон Кубоги ўйинлари март ойида саралаш босқичидан старт олади. Мусобақанинг 1/16 финалига Биринчи Лигадан йўлланма оладиган клублар аниқланади. Рақиблар минтақавий принципга мувофиқ аниқланади ва қуръа натижаларига кўра тўр (сетка)нинг юқори қисмидан ўрин олган жамоа мазкур босқичда мезбон сифатида ҳаракат қилади.

Иккинчи босқич, яъни, 1/16 финалида Олий Лига ва Биринчи Лига жамоалари, шунингдек, дастлабки босқичдан муваффақиятли ўтган Биринчи Лига жамоалари иштирок этади. Қуръага кўра, мазкур босқичда иштирок этадиган жамоалар 1–14 сеткадаги ўз ўринларига эга бўлди. 2016 йилги Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” ПФК ҳамда кумуш медаль соҳиби “Бунёдкор” клублари турнирга 1/8 финал босқичидан қўшилишлари боис, мазкур босқичда иштирок этмайди.

Ушбу босқич ўйинлари бир ўйиндан иборат ва бу босқичда тўр (сетка)нинг юқори қисмидан ўрин олган жамоалар, яъни, Биринчи Лига жамоалари мезбонлик қилади.

Таъкидлаш жоиз, дастлабки икки босқич ўйинлари асосий вақтда дуранг билан якунланса, регламентга биноан танаффуссиз 15 дақиқадан иборат иккита қўшимча бўлимлар белгиланади. Асосий ва қўшимча вақт орасидаги танаффус 5 дақиқадан ошмаслиги керак. Агар қўшимча вақтда ҳам дуранг натижа қайд этилса, у ҳолда ғолиб пенальтилар сериясида аниқланади.

Мусобақанинг 1/8 финалида 1/16 финал ғолиблари, қуръага кўра тўр(сетка)нинг икки қисмидан жой олган “Локомотив” ПФК, “Бунёдкор” ПФК клублари ҳам ўз иштирокини айнан ушбу босқичдан бошлайдилар. Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” ПФК сетканинг I қисмидан ўрин олган бўлса, “Бунёдкор” ПФК сетканинг II қисмидан ўрин олди. Ушбу босқич ўйинлари икки ўйиндан иборат тарзда ўтади ва дастлабки ўйинга турнир сеткасининг юқорисидан ўрин олган клублар мезбонлик қилади.

Чорак финалда 1/8 финал ғолиблари иштирок этади. Жуфтлик ғолиблари икки ўйин натижасига кўра аниқланадилар. Уй-сафар тартиби қуръага кўра аниқланади.

1/2 финалда чорак финал ғолиблари учрашади. Ғолиб икки ўйин натижасига кўра аниқланади ва дастлабки ўйинга қайси жамоа мезбонлик қилиши қуръага кўра аниқланади.

Ўзбекистон Кубоги–2017.


Саралаш босқичи. 19 март

“Ғаллакор-Барса (Ғаллаорол) – “Нефтчи” (Жарқўрғон)

“Истиқлол” (Фарғона) – “Янгиер” (Янгиер)

1/16 финал. 24-25 март

“Норин” (Хаққулобод) – “Қизилқум” (Навоий)

“Орол” (Нукус) – “Сўғдиёна” (Жиззах)

“Ўз-Донг-Жу” (Андижон) – “Бухоро” (Бухоро)

“Ғаллакор-Барса” – “Нефтчи” жуфтлиги ғолиби – “Қўқон-1912” (Қўқон)

“НБУ-Осиё” (Тошкент) – “Металлург” (Бекобод)

“Нурафшон” (Бухоро) – “Пахтакор” (Тошкент)

“Локомотив-БФК” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)

“Зомин” (Зомин) – “Динамо” (Самарқанд)

“Цементчи” (Қувасой) – “Олмалиқ” (Олмалиқ)

“Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) – “Обод” (Тошкент)

“Истиқлол” – “Янгиер” жуфтлиги ғолиби – “Машъал” (Муборак)

“Андижон” (Андижон) – “Нефтчи” (Фарғона)

“Хоразм» (Урганч) – “Навбаҳор” (Наманган)

“Хотира-79” (Уйчи) – “Шўртан” (Ғузор)

“Локомотив” ҳамда “Бунёдкор” мусобақага 1/8 финалдан қўшиладилар. Қуръага кўра “Локомотив” турнир сеткасининг юқори қисмидан ўрин олган бўлса, “Бунёдкор” пастки қисмдан ўрин олди.

1/8 финал:

“Локомотив” – “Норин” – “Қизилқум” жуфтлиги ғолиби

“Бунёдкор” – “Хотира-79” – “Шўртан” жуфтлиги ғолиби

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақасига қуръа ташланди