
Собиқ Югославия ва Черногория футболчиси Деян Савичевич француз дарвозабони Майк Меньян ҳақида ўз фикрларини билдирди. Савичевич дарвозабоннинг ўйин салоҳияти ва хизматларини юқори баҳолади, айниқса пенальтиларни қайтариш борасидаги маҳоратини алоҳида эътироф этди.
"У жуда яхши ўйнайди, рефлекслари ажойиб ва пенальтиларни қайтаришда ҳақиқатан ҳам моҳир," — деди Савичевич pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Меньян 2021 йилдан бери "Милан" сафида тўп сурмоқда ва 2022 йилда, бош мураббий Стефано Пиоли қўл остида, Италия чемпионига айланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.