
Тошкентда 2025 йилнинг 3–12 декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун IV халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур турнирга 16 давлатдан 354 нафар шахматчи қатнашди. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этди.
"Masters" гуруҳи
Ушбу гуруҳда Ҳиндистон, Арманистон, Россия, Германия каби давлатларнинг етакчи шахматчилари иштирок этди. Ўзбекистондан Шамсиддин Воҳидов, Абдисалимов Абдималик ва Мадаминов Муҳиддин ўз маҳоратларини кўрсатди.
Якуний натижалар:
1-ўрин — Ниҳал Сарин (Ҳиндистон, 2701) — 7 очко, 8 000 АҚШ доллари
2-ўрин — Мадаминов Муҳиддин (Ўзбекистон, 2552) — 5 очко, 6 000 АҚШ доллари
3-ўрин — Воҳидов Шамсиддин (Ўзбекистон, 2641) — 5 очко, 5 000 АҚШ доллари
"Open-А" гуруҳи
1-ўрин — Абдилхайр Абилмансур (Қозоғистон, 2378) — 7,5 очко, 6 000 АҚШ доллари
2-ўрин — Нгуен Квок-Хи (Ветнам, 2418) — 7 очко, 4 000 АҚШ доллари
3-ўрин — Маҳдави Реза (Эрон, 1942) — 7 очко, 3 000 АҚШ доллари
"Open-Б" гуруҳи
1-ўрин — Пардаев Султон (Ўзбекистон, 1663) — 8 очко, 3 000 АҚШ доллари
2-ўрин — Маматсалоев Шоҳжаҳон (Ўзбекистон, 1818) — 8 очко, 2 000 АҚШ доллари
3-ўрин — Белов Андрей (ФИДЕ, 1821) — 7,5 очко, 1 500 АҚШ доллари
Мусобақада Ўзбекистон шахматчилари ғалабали натижаларга эришиб, катта мукофотлар ва эътирофларга сазовор бўлишди. Ушбу ёрқин натижалар, Ўзбекистон шахматининг ривожланишини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.