date

«Тулуза» «Париж» майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди


Франция Лига 1 16-тури доирасида турнир жадвалининг қуйи қисмидаги жамоалар — «Париж» ва «Тулуза» ўзаро тўқнаш келди. Учрашувда меҳмонлар 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

17-дақиқада ҳакам Амари Траоренинг қўл билан ўйнаганини қайд этиб, пенальти белгилади. Жибрил Сидибе тепган зарбани дарвозабон қайтариб, тўпни бурчак зарбасига чиқариб юборди.

Бироқ Сидибе кўп ўтмай ўзини оқлади: у 29-дақиқада Сантьяго Идальгога голли узатма бериб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунига яқин Янн Гбо ҳисобни 2:0 га етказди, 69-дақиқада эса Сидибенинг навбатдаги узатмасидан сўнг дублини расмийлаштирди — 3:0.

Ушбу натижадан сўнг «Тулуза» 7-ўринга кўтарилиб, «Монако»ни пастга сурди. «Париж» эса жадвалда пастдан бешинчи поғонада қолди.

Голлар: 29-дақиқа — Сантьяго Идальго, 37-дақиқа — Янн Гбо, 69-дақиқа — Янн Гбо.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Тулуза» «Париж» майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди