
L'Equipe нашри журналиcти Лоик Танзи ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг Лига 1 16-турида «Мец»га қарши кечган учрашувдаги ўйинини баҳолади. Россиялик посбон икки гол ўтказиб юборди, бироқ парижликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Танзи сўзларига кўра, Сафонов ўтказиб юборилган икки гол учун айбдор эмас ва умуман олганда яхши ўйин кўрсатган. Шунга қарамай, журналист кейинги учрашувда Сафонов асосий таркибда майдонга тушишига ишончи комил эмаслигини таъкидлади.
Бу фикрни «Спорт-Экспресс» келтирди. Жорий мавсумда Сафонов ПСЖ сафида учта ўйинда майдонга тушиб, икки гол ўтказиб юборган.
Клубнинг асосий дарвозабони Люка Шевале жароҳати сабаб ушбу баҳсларда ўйнамаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.