Ташуев: Сафонов ПСЖда ўзини яна исботлаши керак

Ташуев: Сафонов ПСЖда ўзини яна исботлаши керак

Ташуев: Сафонов ПСЖда ўзини яна исботлаши керак
«Ахмат» собиқ бош мураббийи Сергей Ташуев россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг «Пари Сен-Жермен» асосий таркибидан жой олиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди. «Матвей ўзини яна исботлаши керак.

У ПСЖнинг асосий дарвозабони мақомига олиб борадиган йўлда илк қадамни ташлади. Яна кўпроқ ишлаш зарур, Сафоновда бу борада муаммо йўқ, деб ўйлайман», — дея Ташуевнинг сўзларини «Чемпионат» нашри келтиради.

Жамоанинг асосий посбони Люка Шевалье жароҳат олгани сабаб Сафонов сўнгги уч учрашувда майдонга тушди. У «Ренн»га қарши ўйинда (5:0), «Атлетик» билан баҳсда (0:0) ва «Мец»га қарши учрашувда (3:2) ПСЖ дарвозасини қўриқлади.

Эслатиб ўтамиз, Сафонов 2024 йил ёзида «Краснодар» клубидан Франциянинг ПСЖ жамоасига кўчиб ўтган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар