
Германия чемпионатининг навбатдаги турида Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ўз майдонида «Фрайбург» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдан сўнг «асаларилар» бош мураббийи Нико Ковач натижа ва ўйин тафсилотлари ҳақида фикр билдирди.
«Жамоа иккинчи бўлимнинг деярли барчасини бир киши кам бўлиб ўтказди. Рақибимиз ҳам кучли эди, шу боис бу натижани қабул қиламиз.
Ҳаётимизни ўзимиз қийинлаштириб қўйдик. Четлатиш бизга уч очкога тушди.
Ўн киши бўлиб шунча вақт ўйнаш жуда оғир», дея мутахассиснинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди. Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» иккинчи бўлим бошида англиялик ярим ҳимоячи Жоб Беллингем четлатилгач, ўйинни бир киши кам давом эттирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.