date

Мануэль Нойер 2025 йил бошида “Бавария”га ёрдам бера олмайди


Мюнхеннинг “Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер жароҳат сабаб 2025 йилнинг илк ҳафталарида жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.

Маълум қилинишича, 14 декабрь куни “Майнц”га қарши ўтган ва 2:2 ҳисобида якунланган ўйиндан сўнг Нойер ўнг оёғининг сон қисмида ноқулайлик сезган. Тиббий кўрикдан кейин унда мушак толаларининг қисман узилиши аниқланган.

Тахминларга кўра, 39 ёшли дарвозабон Бундеслигадаги қишки танаффусдан сўнг, 11 январ куни “Волфсбург”га қарши учрашувга келиб сафга қайтиши мумкин. Жорий мавсумда Нойер барча мусобақаларда 20 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол ўтказиб юборган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мануэль Нойер 2025 йил бошида “Бавария”га ёрдам бера олмайди