
Франция ОАВ вакиллари ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг ўйинида ижобий ўсиш борлигини қайд этди. RMC Sport эълон қилган материалда россиялик посбон Люка Шевальега муносиб рақобат кўрсатаётгани таъкидланган.
Нашрга кўра, мураббийлар штаби Сафоновнинг жамоа ичидаги мавқеи мустаҳкамланганини кўрмоқда. Унинг майдондаги ҳаракати эса, аввало, ўзига нисбатан кундалик талабчанлик ва интизомни амалда тасдиқлаётгани билан баҳоланган.
Шунингдек, мақолада ПСЖ дарвозабонлари ўртасидаги рақобат соғлом экани, кийиниш хонасидаги муҳит эса яхши экани қайд этилган. Эслатиб ўтамиз, Сафонов кетма-кет уч учрашувда асосий таркибда майдонга тушди.
Сўнгги ўйинда, "Мец"га қарши баҳсда у икки гол ўтказиб юборди. 2025/2026 йилги мавсум бошида эса у умуман майдонга тушмаган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.