date

Роберт Левандовски Чикаго Файр билан келишувга яқинлашди


“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски 2026 йилда клубини ўзгартириши мумкин. 37 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга МЛСнинг “Чикаго Файр” клуби уринмоқда.

Журналист Низаар Кинселланинг хабарига кўра, америкаликлар поляк ҳужумчи билан “ижобий” музокаралар ўтказган. Юлдузли ветеран ушбу трансферга очиқ.

Қайд этилишича, “Чикаго Файр” Левандовскининг маош бўйича талабларини бемалол қондирa олади. Аввалроқ форвардга Саудия Арабистони чемпионати вакиллари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Левандовски “Барселона” сафида 17 учрашувда майдонга тушиб, 8 гол урди ва 2 голли узатма амалга оширди. Футболчининг каталониялик гранд билан шартномаси мавсум якунида тугайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роберт Левандовски Чикаго Файр билан келишувга яқинлашди