date

Прудников Сафоновнинг ПСЖдаги ролини кучайтириш кераклигини айтди


Москванинг «Спартак» клуби собиқ ҳужумчиси Александр Прудников ПСЖ мураббийлар штаби россиялик дарвозабон Матвей Сафоновга бундан буён кўпроқ ишонч билдиришини таъкидлади. Парижликлар 18 декабр куни FIFA Қитъалараро кубогини қўлга киритди.

Финалда «Фламенго» мағлуб этилди: учрашув пеналтилар сериясига қадар чўзилди ва айнан Сафонов кетма-кет тўртта зарбани қайтарди. «Умид қиламанки, энди унда қийинчиликлар камроқ бўлади ва жамоа уни ҳозир анча кўпроқ қадрлаши керак», дея Прудниковнинг сўзларини «Матч ТВ» келтирди.

«Фламенго»га қарши баҳсда Сафонов кетма-кет тўртинчи бор асосий таркибда майдонга тушди. Асосий вақтда у битта гол ўтказиб юборди — пеналти нуқтасидан.

Сафонов ПСЖ сафида бир йил ичида олти совринни қўлга киритди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Прудников Сафоновнинг ПСЖдаги ролини кучайтириш кераклигини айтди