
Россиялик мураббий Игорь Шалимов ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг «Фламенко»га қарши учрашувдаги ўйинини баҳолади. Шалимовнинг айтишича, Сафонов пеналтилар сериясини эҳтимол оғриқни енгиб, охиригача ўйнаган.
Мутахассис ПСЖ бош мураббийи Луис Энрикенинг «дам олиш керак» ва «карма» ҳақидаги гапларини эса икки хил талқин қилиш мумкинлигини таъкидлади. Шалимов фикрича, айниқса, россиялик дарвозабон жуда яхши спорт формасига кириб олган пайтда, бундай изоҳлар баҳсли кўринади.
«Энрике Сафоновни қўллаб-қувватлаши мумкин эди. Энрикенинг қандайдир карма ҳақида гапириши ва Матвейга дам олиш кераклигини айтиши ғалати.
Беш пеналтдан тўрттасини қайтариш жуда жиддий натижа», деди Шалимов «Матч ТВ» эфирида. Сафонов жорий мавсумда 4 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ўтказиб юборган.
Қўлидан олган жароҳати сабаб у бир неча ҳафта майдонга туша олмайди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.