date

Нико Ковач икки «Боруссия» ўйинидан сўнг фикр билдирди

Нико Ковач икки «Боруссия» ўйинидан сўнг фикр билдирди
Бундеслиганинг 15-турида Дортмунднинг «Боруссия»си ўз майдонида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Юлиан Брандт ва Максимилиан Байер гол урди.

Ўйиндан кейин «асаларилар» бош мураббийи Нико Ковач ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди. «Жамоа ғалаба қозонди ва яна гол ўтказмади.

Бу — ҳалол қўлга киритилган уч очко. Учрашувни жуда яхши бошладик, бироқ ярим соатдан кейин рақиб бизга муаммолар туғдира бошлади.

Танаффусдан сўнг ўйин дарвозадан дарвозагача давом этди. Биз жуда яхши прессинг қилдик, ҳаммасидан мамнунман», — дея мутахассис сўзларини Бундеслига матбуот хизмати келтирди.

15 тур якунига кўра, Дортмунднинг «Боруссия»си 32 очко жамғарган ва турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нико Ковач икки «Боруссия» ўйинидан сўнг фикр билдирди