date

Олег Тёрёхин: Сафонов яна захирада қолиши мумкин


“Динамо”нинг собиқ футболчиси Олег Тёрёхин россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг “ПСЖ”даги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “ПСЖ” Сафоновнинг пеналтилар сериясидаги тўртта сейвига таяниб, ФИФА Қитъаларо кубогини қўлга киритганди.

Бироқ айнан ўша серия давомида россиялик дарвозабон қўлини синдириб олди ва бир ойга сафдан чиқди. Тёрёхиннинг фикрича, Сафонов жароҳат олмаганида “ПСЖ”нинг асосий таркибида ўз ўрнини мустаҳкамлаб олиши мумкин эди.

“Энди эса бир ой давомида аниқ Шевалье ўйнайди. Афсуски, кейин Матвей яна захира ўриндиғига қайтиб қолиши эҳтимоли бор”, — дея Тёрёхиннинг сўзларини келтиради “РБ Спорт”.

“ПСЖ” навбатдаги учрашувини 4 январ куни ўтказади. Лига 1нинг 17-турида Луис Энрике жамоасига “Париж” рақиб бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Олег Тёрёхин: Сафонов яна захирада қолиши мумкин