
Спорт шифокори Никита Карлицкий ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг тикланиш муддати ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ Сафонов пенальтилар серияси вақтида қўл қисмида суякнинг майда бўлаги ажралиб кетгани маълум қилинганди.
Хабарларга кўра, россиялик посбон майдонга тахминан уч-тўрт ҳафта ичида қайтиши мумкин. Карлицкийнинг айтишича, бундай жароҳатлар одатда жуда яхши битади ва жароҳат қўлда бўлгани учун у тикланиш уч ҳафтадан кўпроқ чўзилишига унча ишонмайди.
У бу фикрини Match TVга берган изоҳида таъкидлади. Жорий мавсумда 26 ёшли Сафонов барча мусобақаларда тўртта учрашувда майдонга тушди.
У учта гол ўтказиб юборди ва икки бор дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.