Ламине Ямал севгилиси билан бирга яшай бошлади

Испаниянинг «Барселона» клуби футболчиси Ламин Ямаль ва унинг севгилиси Инес Гарсия муносабатларида янги босқич бошлангани айтилмоқда. Маълум бўлишича, жуфтлик бир уйда яшай бошлаган. Бу ҳақда журналист Сандра Аладро маълум қилди.
Журналистнинг таъкидлашича, блогер Инес Гарсия Испания терма жамоаси юлдузи Ламин Ямаль яшайдиган уйга кўчиб ўтган. Аладронинг айтишича, Гарсия Торредаги Талавера-де-ла-Рейнада жойлашган уйини тарк этиб, футболчи билан бирга яшашга қарор қилган.
«У Торредаги Талавера-де-ла-Рейнадаги уйини тарк этиб, Ламин билан бирга яшай бошлади. Улар жуда бахтли. У Ламиннинг бутун оиласи билан таниш ва уларни туғилган кунидаги зиёфатга таклиф қилди. У телбаларча ошиқ», — деди Аладро «Vamos a Ver» дастурида.
Айни вақтда Ямаль Жерар Пике ва Шакиранинг собиқ қароргоҳида истиқомат қилмоқда. Журналистнинг сўзларига кўра, мазкур уй бир нечта оилани жойлаштириш имкониятига эга бўлган кенг қароргоҳ ҳисобланади.
«Бу уй бир нечта оилани жойлаштириш учун мўлжалланган. Ҳар куни амакивачча ёки бошқа қариндош ташриф буюради. Уларнинг мақсади, эҳтимол, барча яқинларини ўз атрофига тўплашдир», — дея тушунтирди Аладро.
Шу тариқа, Ямаль ва Инес Гарсиянинг муносабатлари яна бир босқичга ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ бу маълумотлар журналистнинг баёнотларига асосланган.
Маълумот учун, Ламин Ямаль «Барселона» сафида Ла Лиганинг янги мавсумидаги дастлабки учрашувда жамоанинг энг паст баҳоланган футболчиси бўлган.






























Изоҳлар 0
…