Туркияда футбол билан боғлиқ катта можаро чиқди

Туркияда футбол ўйинларига пул тикиш ва натижаларни атайлаб ўзгартириш билан боғлиқ иш юзасидан 11 та вилоятда рейдлар ўтказилиб, 26 киши қўлга олинди. Гумонланувчилар орасида 14 нафар профессионал футболчи, “Galatasaray” клубининг собиқ вице-президенти Эрден Тимур, полиция ходими ва Туркия футбол федерацияси раҳбарларидан бири бор. Умуман, 29 киши гумон остига олинган, улардан 3 нафари ҳозирча топилмаган.
Туркияда футбол атрофида катта жанжал юзага келди. Гап футбол ўйинларига пул тикиш ва натижаларни атайлаб ўзгартириш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.
Полиция мамлакатнинг 11 та вилоятда рейдлар ўтказди. Натижада 26 киши ҳибсга олинди. Улар орасида 14 нафар профессионал футболчи, футбол раҳбарлари ва айрим давлат идоралари ходимлари бор.
Ҳибсга олинганлар орасида “Галатасарай” клубининг собиқ вице-президенти Эрден Тимур, хизматда бўлган полиция ходими ва Туркия футбол федерацияси раҳбарларидан бири ҳам бор. Жами 29 киши гумон остида, 3 нафари ҳозирча топилмади.
Бу иш Туркия футбол тизимига жиддий таъсир қилди. Федерация 149 нафар ҳакам ва ёрдамчиларни вақтинча ишдан четлатди. ОАВга кўра, яна кўплаб футболчилар сўроққа чақирилиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…