date

UFC'нинг таниқли шарҳловчиси: Махачев Ҳабибдан нимада устун?

UFC'нинг таниқли шарҳловчиси: Махачев Ҳабибдан нимада устун?

UFC’нинг машҳур шарҳловчиси Жо Роган ўзининг янги интервьюсида Ҳабиб Нурмагомедов ва Ислом Махачевни таққослаб, ҳар икки жангчининг ўзига хос хусусиятлари ва ушбу боксчиларнинг профессионал даражаларини таҳлил қилди.

Роганнинг сўзларига кўра, Ҳабиб барча даврлар тарихидаги энг буюк жангчилардан бири, бу ҳақда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аммо, уларнинг бир-бирига нисбатан мавжуд фарқи бор. Роган айтишига кўра, Ҳабибнинг зарба техникаси жуда яхши бўлган, лекин Исломнинг тик ҳолатдаги (стойкадаги) иши жуда юқори даражада. Унинг сўзларига кўра, Исломнинг зарбалари ва кўникмаларини, масалан, Алекс Волкановскини нокаут қилиш учун бундай техника Ҳабибда бўлмаган.

"Ислом – бу бутунлай бошқа даража, у яна бир поғона юқорида. У сени тик ҳолатда ҳам, ерда ҳам нокаут қилиши мумкин, бўғиши мумкин, партерга ўтказиши мумкин. У ўз вазн тоифаси учун жуда катта ва кучли. Бу ерда омиллар жуда кўп. Ҳатто тик ҳолатда ишлаётганингда ҳам, у билан курашишда сен доимий равишда унинг курашдаги устунлиги ҳақида ўйлаб юришга мажбурсан", — деди Роган.

Ислом Махачев охирги жангини 2025 йил ноябрь ойида ўтказган. Ушбу жангда у Жек Делла Маддаленани мағлуб этиб, UFC ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионга айланганди.

Ҳар икки жангчи ҳам ўзларининг техник ишлашида юқори даражада, лекин Махачевнинг универсаллигини ва эркин курашдаги юқори даражасини Роган алоҳида таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » UFC'нинг таниқли шарҳловчиси: Махачев Ҳабибдан нимада устун?