Булбина 119-дақиқада гол урди: Жазоир чоракфиналда Нигерияга қарши

Африка Миллатлар кубогида нимчоракфиналнинг навбатдаги тўқнашуви ҳақиқий драмага айланди. Жазоир ва Конго ДР ўзаро баҳсда 90 дақиқа давомида ҳисобни оча олмади — майдонда кураш бор, вазият бор, аммо таблода «ноль» сақланиб қолаверди.
Асосий вақтдаги қаттиқ ҳимоя ва эҳтиёткор ўйин қўшимча бўлимларга олиб кирди. Мана шу пайтда ўйин тақдирини бир лаҳза ҳал қилди: қўшимча таймларнинг 119-дақиқасида Булбина аниқ зарба йўллаб, Жазоирга ғалаба совға қилди. Бир дақиқалик бахт — бутун турнир учун янги умид, деса бўлади.
Шу тариқа, Жазоир 1/4 финалга чиқди ва энди чоракфиналда Нигерияга қарши майдонга тушади. Яъни олдинда янада оғир синов: бу босқичда хато кечирилмайди, асаблар эса «режим максимум»да ишлайди.
Африка Миллатлар кубоги. 1/8 финал
Жазоир — Конго ДР 1:0
Гол: Булбина 119
Жазоир: Зидан — Бельгали, Манди, Бенсебаини, Айт-Нури (Белаид, 70) — Будауи (Зерруки, 114), Беннасер (Абделли, 49) — Марез (Хадж Мусса, 70), Шаиби (Булбина, 113), Амура — Маса (Бунеджа, 113).
Конго ДР: Мпаси-Нзау — Ван-Биссака, Туанзебе, Мбемба, Мутуссами (Пикель, 110), Кайембе (Садики, 70) — Бонгонда (Баликвиша, 87), Элиа (Мбуку, 62), Богонда — Букамбу (Майеле, 87), Садики.
Огоҳлантиришлар: Бельгали, 94; Хадж Мусса, 99; Бунеджа, 120+2 — Мбемба, 101; Кайембе, 105.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!