Матерацци футбол тарихидаги уч энг яхши дарвозабонни атади

Италиянинг собиқ футболчиси Марко Матерацци футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонлар бўйича ўз рейтингини эълон қилди. Жаҳон чемпиони бўлган ҳимоячи топ-3 рўйхатига Лев Яшинни ҳам киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Матераццининг фикрича, энг яхши учлик қуйидагича: Жанлуижи Буффон, Лев Яшин ва Жулио Сезар. У бу дарвозабонларнинг иккитаси билан бир жамоада тўп сурганини ҳам таъкидлади.
Лев Яшин дарвозабонлар орасида ягона “Олтин тўп” соҳиби бўлиб қолмоқда: совет афсонаси ушбу мукофотни 1963 йилда қўлга киритган. Яшин 1990 йилда вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Матерацци 2006 йилда Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган.





























Изоҳлар 0
…