date

Эберл Мусиалага майдонда кўпроқ вақт кераклигини айтди

Эберл Мусиалага майдонда кўпроқ вақт кераклигини айтди

"Бавария" спорт директори Макс Эберл "Аугсбург"га қарши ўйиндан (1:2) сўнг ярим ҳимоячи Жамал Мусиаланинг ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, юқори даражадаги чемпионатга қайтиш осон эмас: Мусиала бу сафар атиги ярим соат ўйнади ва аста-секин спорт формасини тикламоқда. Эберл футболчига майдонда кўпроқ ўйин амалиёти зарурлигини қайд этди. У жарима майдони ичида икки-учта имкониятга эга бўлганини ҳам эслатди. Эберлга кўра, тўққиз ойлик танаффусдан кейин майдонда тез ва тўғри қарор қабул қилиш дарҳол йўлга тушмайди.

Жорий Бундеслига мавсумида Мусиала икки учрашувда майдонга тушди ва битта голли узатма муаллифи бўлди.

"Бавария" навбатдаги ўйинини 28-январ куни ПСВга қарши ўтказади. Чемпионлар лигаси 8-тур беллашуви 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эберл Мусиалага майдонда кўпроқ вақт кераклигини айтди