Роналдусиз ғалаба қозонган «Ал-Наср»га Криштиану ишораси

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра Осиё футбол конфедерацияси Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» сардорисиз ҳам ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи учрашувида ҳам ғалаба қозонди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Шу тариқа жамоа гуруҳ босқичини 5 ўйиндан 5 ғалаба билан якунлади.
Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср»нинг гуруҳни биринчи ўринда тугатиб, кейинги босқичга чиққанлиги ҳақидаги хабарни улашди. Криштиану постга икки эмодзи — олов ва қарсаклар белгиси — қўшиш билан чекланган.
40 ёшли ҳужумчининг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаргача мўлжалланган.
Шунингдек, интернетда Криштиану Роналду ва Тожикистон билан боғлиқ сохта хабар ҳам муҳокама қилиняпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!