Роналдудан «Ан-Наср» ғалабасига икки emoji билан муносабат

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга тушмаяпти. Бироқ жамоа етакчисиз ҳам натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чоршанба куни саудияликлар гуруҳдаги бешинчи учрашувини ҳам ютиб, Тожикистонда «Истиқлол»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Шундай қилиб, «Ан-Наср» беш ўйиндан бешта ғалаба қайд этди.
Ўйиндан кейин Роналду ижтимоий тармоқларда «Ан-Наср»нинг гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, навбатдаги босқичга чиққанлиги ҳақидаги хабарни репост қилди ва унга икки emoji — олов ҳамда олқиш белгисини қўшди.
40 ёшли ҳужумчининг «Ан-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригигача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг