date

«Қайрат» ҳимоячиси Мбаппе билан футболка алмаштирганини айтди

«Қайрат» ҳимоячиси Мбаппе билан футболка алмаштирганини айтди

Қозоғистоннинг «Қайрат» клубида тўп сураётган ҳимоячи Александр Мартинович УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги учрашувдан кейин Мадриднинг «Реал»и ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан футболка алмашганини эслаб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчининг айтишича, у ўйин якунидан сўнг стадионнинг ички қисмида Мбаппедан футболкасини сўраган. Юлдуз ҳужумчи эса «Ҳа, муаммо йўқ» деб жавоб бериб, ўз майкасини берган. Шундан кейин Мартинович ундан «Сенга меники керакми?» деб сўраганида, Мбаппе «Албатта» дея жавоб қайтарган.

Эслатиб ўтамиз, «Қайрат» ва «Реал» ўртасидаги баҳс ўтган йилнинг сентябрида бўлиб ўтган. Ўшанда мадридликлар қозоғистонлик рақибини 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Қайрат» ҳимоячиси Мбаппе билан футболка алмаштирганини айтди