Россия терма жамоаси назорат ўйинларига тайёргарлик режасини белгилади

Россия терма жамоасининг яқинлашиб келаётган ўртоқлик учрашувлари бўйича режаси маълум бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«RB Sport» хабарига кўра, март ойида Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Россияда иккита назорат баҳсини ўтказади. Рақиблар Африка ва Лотин Америкасидан бўлиб, FIFA рейтингида кучли 100 таликдан жой олган терма жамоалар бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, россияликлар июн ойида ҳам яна икки ўртоқлик учрашувини режалаштирмоқда ва бу ўйинлар ҳам ўз майдонида бўлиб ўтади. Логистика ҳамда виза масалаларидаги қийинчиликлар сабаб жамоа АҚШ, Канада ёки Мексикага учмасликка қарор қилган — у ерда ЖЧ–2026 иштирокчилари билан турнир бошланишидан бир неча ҳафта олдин ўйнаш имконияти бор эди.
Эслатиб ўтамиз, ноябр ойида Россия терма жамоаси уйда Перуни 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган, Чилига эса 0:2 ҳисобида ютқазган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!