Камару Усман: Махачев ва Чимаевни енгиб, икки вазнда чемпион бўламан!

Камару Усман: Махачев ва Чимаевни енгиб, икки вазнда чемпион бўламан!
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Камару Усман 2026 йилда Ислом Махачевни енгиб, ярим ўрта вазнда чемпион бўлишни, йил охирида эса Хамзат Чимаевни мағлуб этиб, икки вазн чемпионига айланишни режалаштирмоқда.
  • У фаолиятини битта камар билан чекламасдан, икки вазн чемпиони сифатида якунлашни хоҳлаётганини айтди.
  • Айни пайтда Ислом Махачевнинг эҳтимолий рақиби сифатида Иан Гарри ҳам тилга олинмоқда, Камару Усман эса чемпионлик учун асосий даъвогарлар қаторида экани айтилмоқда.

Нигериялик таниқли UFC жангчиси Камару Усман 2026 йил учун режаларини очиқ айтиб, мухлисларнинг қизиқишини янада оширди. Унинг гапларидан шу маълум бўлдики, Усман келаси йилни оддий “камар учун кураш” билан эмас, балки катта сценарий — икки вазн тоифасида чемпион бўлиш орзуси билан бошламоқчи.

Усманнинг таъкидлашича, биринчи ва энг асосий қадам — Ислом Махачевни мағлуб этиш. Нигериялик жангчи ўзини ярим ўрта вазнда чемпион сифатида кўришни истайди ва айнан шу мақсад унинг 2026 йилги режасида биринчи ўринга қўйилган.

“Дастлаб, Ислом Махачевни енгиб, ярим ўрта вазнда чемпион бўламан”, — деган Усман кейинги босқични ҳам аниқ тушунтирди. Унинг режасига кўра, биринчи камар қўлга киритилса, кейин у яна бир зина юқорига — ўрта вазнга кўз тикмоқчи. Яъни Усман ўз фаолиятини “битта камар билан чеклаш” ниятида эмас.

Энг қизиғи, у йил охирида яна бир катта тўқнашувни кўзламоқда: Хамзат Чимаев. Усманнинг режасига кўра, 2026 йил якунида Чимаевни ҳам енгиб, икки вазн чемпиони сифатида карьерасини якунлашни хоҳлайди. Бу — жанг дунёсида ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайдиган, жуда кам учрайдиган сценарий.

“Очиғи, одамлардан ‘Вой, буни уддалаганингизга ишонолмайман’ деган гапларни эшитишни истайман”, — дея қўшимча қилди нигериялик. Яъни у фақат ғалаба эмас, тарихий “шов-шув” ҳам хоҳлаяпти — бу ерда мақсад аниқ: ном қолдириш.

Айни пайтда, вазият ҳам қизиқ тус олмоқда. Ҳозирги кунларда Ислом Махачевнинг эҳтимолий рақиби сифатида Иан Гарри номи ҳам кўп тилга олиняпти. Лекин Камару Усман ҳам чемпионлик учун асосий даъвогарлар қаторида экани айтилмоқда. Демак, камар атрофидаги навбатлар “қоғозда” эмас — амалда ҳам жуда зич.

Қисқаси, Усман 2026 йилни “катта рейд”га айлантирмоқчи: аввал Махачев, кейин иккинчи камар, кейин эса Чимаев. Агар у айтганларининг ярмини ҳам амалга оширса — октагондаги 2026 йилда зерикишга вақт қолмайди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар