Марсел мухлислари Страсбург ўйинида президент ложасига ёриб кирмоқчи бўлди

Французнинг «Марсел» клубида вазият кескинлашиб кетди: «ПСЖ»дан 0:5 ҳисобида қабул қилинган мағлубият раҳбарият учун жуда оғир зарба бўлди ва жамоа бош мураббийи Роберто де Дзерби билан ҳамкорлик якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Орадан кўп ўтмай клубнинг спорт директори Меҳди Бенатия ҳам истеъфога чиқди. Бироқ бу қарорлар мухлислар орасидаги тарангликни босмади — «Страсбург»га қарши учрашувда трибуналар «Марсел» президенти Венсан Лабрундан кетишини талаб қилган қўшиқлар билан жаранглади.
Энг кескин кайфиятдаги бир гуруҳ мухлислар Лабруннинг VIP-ложасига киришга уринди, аммо полиция тезкор ҳаракат қилиб, секторни ўраб олиб, можаронинг кенгайишига йўл қўймади. Бу ҳақда La Provence нашри хабар берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг