date

Луис Энрике «Монако»га қарши ПСЖдан энг яхши ўйинни кутмоқда

Луис Энрике «Монако»га қарши ПСЖдан энг яхши ўйинни кутмоқда

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси 1/16 финалида «Монако»га қарши баҳсда жамоасидан ишончли ва сифатли ўйин кутаётганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Испаниялик мутахассис ПСЖнинг имкониятини ўтган мавсумдаги «Ливерпул»га қарши ўйинлар мисолида эслатди: илк учрашувдаги мағлубиятдан кейин жавоб баҳсида вазиятни ўзгартириб, қарама-қаршилик тақдирини ўз фойдасига буришга эришилган.

Энрике, шу билан бирга, парижликлар ўтган мавсум ва жорий мавсум бошида вазиятлардан фойдаланиш борасида етарлича самарали бўлмаганини камчилик сифатида тилга олди.

Мураббий футболчиларига ишонишини билдирди, бироқ «Монако»га қарши ўйин осон кечмаслигини ҳам алоҳида таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике «Монако»га қарши ПСЖдан энг яхши ўйинни кутмоқда