date

Де Рон «Аталанта» Дортмундга қўрқмай йўл олмоқда

Де Рон «Аталанта» Дортмундга қўрқмай йўл олмоқда

Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида «Аталанта» сафарда Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши майдонга тушади. Италияликлар ярим ҳимоячиси Мартен де Роннинг айтишича, бергамоликлар бу сафарга ҳеч қандай қўрқувсиз йўл олмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Белгия футболчиси «Боруссия»нинг кучли ҳужумкор жамоа эканини тан олди: улар кўп гол уради, бироқ ҳимояда ҳам хатоларга йўл қўяди. Де Рон «Аталанта» 90 дақиқа давомида максимал диққатни сақлаши, Бильбаодаги ўйинда бўлгани каби бўшашиб қолмаслиги кераклигини таъкидлади. «Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз», деди у calcionapoli1926.it нашрига.

Жамоалар ўртасидаги илк баҳс 17 февраль куни Германияда бўлиб ўтади, жавоб ўйини эса 25 февраль куни Бергамода ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Де Рон «Аталанта» Дортмундга қўрқмай йўл олмоқда