date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ бу сафар ҳам кутилган натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» дастлабки бўлимнинг бошидаёқ кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Меуанта гол урди.

Тез орада «Шанхай Шэньхуа» бир футболчисидан айрилиб, майдонда сон жиҳатдан камчиликда қолди. Шу ҳолат ўйин интригасини деярли йўққа чиқарди ва ҳисоб ўзгармади.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди