Канчелскис ПСЖда Сафоновнинг асосий дарвозабонлигига баҳо берди

Собиқ футболчи Андрей Канчелскис Россия терма жамоаси дарвозабони Матвей Сафоновнинг «ПСЖ»даги ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Ҳозирда Сафонов Париж клубида биринчи рақам сифатида майдонга тушяпти ва дарвозабонлар рақобатида Люка Шевалйени ортда қолдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Дарвозабоннинг қисмати жуда оғир: битта хато қилсанг, ҳамманинг нигоҳі дарров сенда бўлади. Унга омад тилаймиз — асосий таркибда ўйнаб, жамоага фойда келтирсин. Жамоа гол ўтказаётган бўлса ҳам, Сафонов билан ғалабаларни оляпти, демак унга билдирилган ишонч ўзини оқлаяпти», — дея Канчелскиснинг сўзларини «Чемпионат» келтирди.
Эслатиб ўтамиз, сешанба оқшомида «ПСЖ» Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи илк учрашувида сафарда «Монако»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Жавоб ўйини Парижда 25-феврал, чоршанба куни бўлиб ўтади.
2025/2026 йилги мавсумда Матвей Сафонов «ПСЖ» сафида 9 та ўйинда иштирок этди ва 10 та гол ўтказиб юборди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!