Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» гуруҳда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шенхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақа билан хайрлашиш олдидан сўнгги умид — вазиятни ҳеч бўлмаса ғалаба билан безаш имконияти эди, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки қисмidayоқ кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Тез орада «Шанхай Шенхуа» бир футболчиси майдондон четлатилгач, ўйиндаги интрига деярли сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!