
Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг нимчорак финал жавоб учрашувларидан ўрин олган "Монако" ҳамда "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Унда 3:1 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.
Кўпчилик кутмаганда "Монако" жуда керакли натижани қўлга киритди. Дастлаб, Мбаппе ва Фабиньолар мезбонларни олдинга олиб чиқишди. Сане жавоб қайтариб "Сити"га умид учқунларини тақдим этди.
Аммо, Бакайоко 77-дақиқада гол киритиб, ҳаммасига нуқта қўйди. Қудратли "Манчестер Сити" мусобақани икки ўйин натижасига кўра тарк этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар