Аргентина чемпионати федерациядаги солиқ можароси сабаб тўхтайди

Аргентина чемпионати бир ҳафталик танаффус олади: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Бунга маҳаллий футбол федерацияси атрофида юзага келган навбатдаги коррупция можароси сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қизиғи, 7 ва 8-тур ўйинлари режа бўйича ўтади, танаффус эса 5–8 март кунларига белгиланган 9-тур тақвимига тўғри келмоқда. Сабаби 5 март куни AFA президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида жавоб бериши керак.
derbyderbyderby.it хабарига кўра, собиқ футболчилар ва ходимларга пенсия тўловлари билан боғлиқ схема орқали 19 миллиард песо миқдоридаги солиқлардан қочилгани айтиламоқда. Евродаги ҳисобда бу қарийб 12 миллионга тенг.
Шунингдек, федерация тузилмаси пул ювиш жараёнларида ҳам иштирок этган бўлиши мумкинлиги ҳақида гумонлар бор. Жанубий Америкада футбол атрофидаги шов-шувлар яна бир бор майдондаги ўйиндан кўра кўпроқ эътибор тортмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!