date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Чемпионлар лигасида ютқазиб қўйди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Чемпионлар лигасида ютқазиб қўйди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шенхуа» етти тур якунига кўра плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий шогирдлари «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашувда мусобақа билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаганда яхши натижа қайд этишни кўзлаган эди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» илк бўлимнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол муаллифи бўлди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчисини йўқотиб, камчиликда қолиб кетди ва бу ўйиндаги интрига амалда сўнди.

Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Чемпионлар лигасида ютқазиб қўйди