date

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент футбол стадиони қурилишини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент футбол стадиони қурилишини кўздан кечирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Янги Тошкентда барпо этилаётган йирик замонавий футбол майдони қурилиш жараёнини батафсил кўздан кечирди. Давлат раҳбари қурилиш ишларининг сифат ва муддатларга мувофиқ бажарилишини алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Ҳозирги пайтда майдон қурилиши жадал давом этмоқда. Ерни текислаш ишлари тўлиқ якунланган бўлиб, пойдевор қуйиш ишлари 95 фоизга яқинлашди. Қурилиш майдонига металл-конструкция материаллари босқичма-босқич етказиб берилмоқда. Шунингдек, 55 минг томошабин учун мўлжалланган стадион 6 қаватли бўлади, 10 дан ортиқ эскалатор ўрнатилади, ҳудудда 3 та қўшимча машғулот майдони ташкил этилади, яқин атрофда эса метро бекати ва 5,5 минг ўринли автотураргоҳ қурилади.

Маълумотларга кўра, ушбу иншоот қиймати 100 миллион доллар бўлиб, 2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбойжонда бўлиб ўтадиган FIFA 20 ёшгача бўлганлар жаҳон чемпионати учун мўлжалланган. Жаҳон чемпионати финал ва яримфинал ўйинлари 50 мингдан ортиқ томошабин сиғадиган стадионда ўтказилиши ФИФА талабларидан бири ҳисобланади.

Президент Мирзиёев стадионнинг мамлакатимизда илк бор бундай катта сиғимли ёпиқ спорт иншооти эканини алоҳида таъкидлаб, қурилиш ва атрофини ободонлаштириш ишларини босқичма-босқич ва юқори сифатда амалга ошириш зарурлигини билдирди.

Янги Тошкент стадиони нафақат миллий спортни ривожлантириш, балки халқаро мусобақаларни қабул қилишда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади, деб баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент футбол стадиони қурилишини кўздан кечирди