15:37 / 31.05.2015
5 991

Хави - Испаниядаги энг кўп соврин ютган футболчи

Хави - Испаниядаги энг кўп соврин ютган футболчи

Хабарингиз бор, кеча "Барселона" Испания Кубоги учун кечган ҳал қилувчи баҳсда "Атлетик" устидан ғалаба қозонди - 3:1.

Жамоа ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес эса "кўк-анорранглилар" сафидаги 24-совринини қўлга киритиб, бу борада "Реал" собиқ футбочлиси Франсиско Хентони (23 та титул) ортда қолдирди. Бу ҳақда «championat.com»га асосланиб «Arena.uz» хабар бермоқда.

Хави каталонияликлар таркибидаги сўнгги мавсумини ўтказмоқда. Футболчи Испания Кубогидан ташқари бир муддат аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Бундан ташқари унинг жамоаси 6 июнь куни Чемпионлар Лигаси финалида "Ювентус"га қарши майдонга тушади.

35 ёшли тажрибали хавбек 8 марта Испания чемпиони, 3 бор Испания Кубоги, 6 марта мамлакат Суперкубоги, 3 марта Чемпионлар Лигаси, 2 марта УЕФА Суперкубоги ва яна 2 бор клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хави - Испаниядаги энг кўп соврин ютган футболчи