Astana Arlans клубига қарши илк жангга -64 килограмм вазн тоифасида Элнур Абдураимов чиқиб келди. Унинг рақиби 21 ёшли Дилмурод Мижитов бўлиб, жанг ўзбекистонлик спортчининг 3:0 ҳисобидаги ғалбаси билан якунига етди.
Абдураимов ва Мижитов жанги эҳтиёткорлик билан бошланган бўлса-да, унинг якунида боксчилар анчагина фаоллашди. Якунда Элнур Абдураимов 50:45, 49:46, 48:47 ҳисобида устун келди.
56 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон клуби шарафини Абдулҳай Шораҳматов ҳимоя қилди ва қозоғистонлик Иляс Сулеймановга қарши рингга чиқди. Жанг Шораҳматовнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан интихо топди — 48:47, 48:47, 50:45.
75 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга ўзбекистонликлардан Исроил Мадримов чиқди. Унинг рақиби Сапарбой Айдаров бўлиб, қозоғистонлик боксчи ўз жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолишнинг уддасидан чиқа олмади. Мадримов ҳар уч реферидан устунлик кўрсатилган ҳисобларни қабул қилиб олди: 50:44, 50:44, 49:45.
Куннинг тўртинчи жангида энг оғир вазндаги спортчилар рингга чиқди — Зухриддин Маҳкамов ва Антон Пинчук. -91 килограммли боксчилар жангида қозоғистонлик спортчининг қўли баланд келди ва у ҳисобнинг 3:1 бўлишини таъминлади.
Зухриддин Маҳкамов эса худди шу ҳисобда имкониятни бой берди — 45:50, 45:50, 46:49.
Куннинг бешинчи жангида энг енгил вазндаги спортчилар рингга чиқди — Ҳасанбой Дўстматов ва Темиртас Жусупов. -49 килограммли боксчилар жангида ўзбекистонлик спортчи рақибидан ҳар учала рефери қарорига кўра устун келди — 3:0 (50:45, 49:46, 50:45).
Маълумот учун, томонларнинг Қозоғистондаги учрашувида мезбонлар 4:1 ҳисобида устун келганди. Тошкентда эса шунинг акси такрорланиб, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган жамоа 4:1 ҳисобида зафар қучди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди