23:00 / 08.04.2017
3 158

Жозе Моуриньо: Чичарито «МЮ»да захирадан майдонга тушиб ҳам йилига 20 та гол урган бўларди


"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоага Хавьер Эрнандес сингари тўпурар ҳужумчи етишмаётганини таъкидлади, деб ёзади "Уфф.уз".

"Бизнинг футболчилар ҳужумни яхши тугата олишмаяпти. Улар техник жиҳатдан кучли ва ижодкор футболчилар, аммо шу билан бирга рақиб дарвозаси олдида "йиртқичлик" инстинкти етишмайди.

Мен ҳозир оддий мисол келтираман. Ўз майдонимизда ўтказадиган ўйин услубимиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Хавьер Эрнандес каби ҳужумчи осонлик билан йилига 20 та гол урган бўларди. Ҳатто у ўйин тугашига 15-20 дақиқа қолганида захирадан майдонга тушган тақдирда ҳам.

У табиатан шундай футболчи, тўпни қабул қилгани заҳоти "бум" ва у дарвоза тўридан ўрин олади. Ошириб берилган тўпларга ҳам биринчилардан бўлиб етиб келарди ва гол урарди", - дейди Моуриньо.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жозе Моуриньо: Чичарито «МЮ»да захирадан майдонга тушиб ҳам йилига 20 та гол урган бўларди