date

Серу Гирасси Боруссия Дортмундни тарк этиши мумкин

Serhou Guirassy Borussiya Dortmundni tark etishi mumkin

Боруссия Дортмунд ҳужумчиси Серу Гирасси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Истанбулнинг Фенер клуби футболчи билан шартнома имзолаш учун жиддий ҳаракатларни бошлаб юборган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

ТРТ Спор хабарига кўра, Фенер раҳбарияти ва футболчи ўртасида музокаралар муваффақиятли ўтган. Клуб президенти Садеттин Саран ҳужумчи билан шахсан учрашиб, дастлабки келишувга эришган. Айни дамда турк клуби Боруссия Дортмунд билан трансфер шартларини муҳокама қилмоқда.

Гарчи Гирассининг Боруссия Дортмунд клуби билан 2028-йилга қадар мўлжалланган шартномаси бўлса-да, Sky Sport нашри футболчи ёзда жамоани тарк этишга қарор қилганини таъкидламоқда. Унга Реал Мадрид ва Манчестер Сити каби гранд клублар қизиқиш билдираётган бўлса-да, ҳозирча расмий таклифлар келиб тушмаган.

Шунингдек, Тоттенхем ва Милан клублари ҳам вазиятни кузатиб бормоқда. Боруссия Дортмунд спорт директори Ларс Риккен эса жамоанинг мавсум якунидаги ўйинидан мамнун эканлигини ва келаси мавсумга катта ишонч билан қараётганини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Серу Гирасси Боруссия Дортмундни тарк этиши мумкин