Штефан Эффенберг Оливер Баумани Юлиан Нагельсманн билан боғланишга чақирди

1 дақиқа ўқиш177
Штефан Эффенберг Оливер Баумани Юлиан Нагельсманн билан боғланишга чақирди

Германия терма жамоасининг 2026-йилги жаҳон чемпионатидаги асосий дарвозабони ким бўлиши ҳозирда немис футболидаги энг долзарб мавзулардан бирига айланди. Штефан Эффенберг ТСГ Ҳоффенҳеим посбони Оливер Баумани Мануэль Нойер билан рақобатда ташаббусни ўз қўлига олишга ва бош мураббий Юлиан Нагельсманн билан шахсан боғланишга ундади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Бауман яқинда берган интервюсида мураббийнинг ўзига бўлган ишончи ҳақида гапирган бўлса-да, Юлиан Нагельсманн ҳали якуний қарор қабул қилинмаганини таъкидлади. Мураббий футболчилар билан шахсан гаплашиб олиши кераклигини ва жамоатчилик босими остида қарор қабул қилмаслигини билдирди.

ОАВ хабарларига кўра, Мануэль Нойер Европа чемпионатидан сўнг халқаро фаолиятини якунлаганини эълон қилган бўлса-да, у терма жамоага қайтишга тайёр бўлиши мумкин. Айниқса, Нойернинг Бавария билан шартномасини 2027-йилгача узайтиргани бу борадаги миш-мишларни янада кучайтирди.

Оливер Каҳн ва Штефан Эффенберг каби мутахассислар вазиятдаги ноаниқликдан хавотирда. Эффенбергнинг фикрича, Бауман кутиб ўтирмасдан, дарҳол бош мураббийга қўнғироқ қилиб, ўз мақсадларини аниқ ифода этиши ва жамоатчилик олдида ҳам ўз позициясини очиқ баён қилиши керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?