Нюкасл Юнайтед Нигериялик Неймар учун 24 миллион евро таклиф қилди

Нюкасл Юнайтед ёзги трансфер ойнаси учун Швециянинг АИК клубидан 18 ёшли Задок Ёҳанна учун 24 миллион евро таклиф қилди. "Нигериялик Неймар" лақабини олган вингер Европа футболидаги энг талабгир иқтидорлардан бири ҳисобланади. Агар трансфер амалга ошса, бу Швеция чемпионати тарихидаги энг қиммат сотув бўлади. Нюкасл билан бирга Брайтон ҳам футболчи учун курашда иштирок этмоқда, аммо Эдди Хау жамоаси унинг иқтидорини Премер-лига олиб чиқишга умид қилмоқда.
Англия Премер-лигаси вакили Нюкасл Юнайтед ёзги трансфер ойнаси учун ўз режаларини жадаллаштириб, Швециянинг AIК клуби ёш юлдузи Задок Ёҳанна учун расмий 24 миллион евролик таклиф юборди. Портловчи ўйин услуби туфайли "Нигериялик Неймар" лақабини олган 18 ёшли вингер Европа футболидаги энг талабгир иқтидорлардан бирига айланди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Sky Sports Германй журналисти Флориан Плеттенберг ва Швециянинг Эхпрессен нашри хабарига кўра, Эдди Хау жамоаси ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Ёҳаннани асосий мақсад сифатида белгилаган. Агар ушбу трансфер 24 миллион евро эвазига амалга ошса, у Швеция чемпионати тарихидаги энг қиммат сотувга айланади ва Скандинавия футболи учун рекорд натижани қайд этади.
Иқтидорли футболчи учун курашда Нюкасл Юнайтед ёлғиз эмас. Брайтон ҳам ушбу пойгада фаол иштирок этмоқда ва хабарларга кўра, футболчи билан шахсий келишувга эришиб бўлган. Бироқ, "Ҳаккалар" ўзларининг молиявий имкониятлари ва Шимолий Англиядаги лойиҳа орқали Брайтонни ортда қолдиришга умид қилмоқда.
Задок Ёҳанна ўзининг тезлиги ва дриблинг маҳорати билан скаутлар эътиборини тортган. Чап оёқда ҳаракат қиладиган ўнг қанот вингери сифатида у замонавий футбол талабларига тўлиқ жавоб беради. У жорий мавсумда барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та ассист муаллифига айланди.
Нигериялик иқтидор эгасига Реал Мадрид, Боруссия Дортмунд ва Тоттенхем каби гранд клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Франциянинг Ренн клуби ҳам вазиятни яқиндан кузатиб бормоқда. Эдди Хау Ёҳаннанинг хом иқтидорини Премер-лига даражасига олиб чиқишига ишонмоқда.































Изоҳлар 0
…