Қизил либос, хина ва тилла: Шаҳло Салаеванинг тўй олди маросими тармоқларда муҳокама қилинмоқда ( видео)

Қизил либос, хина ва тилла: Шаҳло Салаеванинг тўй олди маросими тармоқларда муҳокама қилинмоқда ( видео)

Хонанда Шаҳло Салаева турмуш қуриш олдидан Туркия урф-одатларига хос хина қўйиш маросимини ўтказди. У ушбу маросимдан олинган сурат ва видеоларни ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

Маросимда хонанда қизил кўйлакда кўриниш берган. Турк одатига кўра, келиннинг қўлларига хина суртилади. Салаеванинг қўлига хинани қайнсинглиси сургани, устидан тилла қўйилиб, қўли ёпилгани айтилмоқда.

Хонанда бу лаҳзалар ҳақида ҳиссиётларини ҳам ёзган. У “Қандай гўзал одат экан, Худойим доимо бахтдан йиғлашни насиб этсин”, дея изоҳ қолдирган.

Маросим давомида Шаҳло Салаева ҳаяжонланиб, йиғлаб юборган. Унинг ушбу ҳолати мухлислари томонидан илиқ қабул қилинди.

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар хонандани табриклаб, унга бахтли оилавий ҳаёт тиламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар