Челси Энзо Фернандезни Реал Мадрид юлдузига алмашиши мумкин

1 дақиқа ўқиш2.1K
Челси Энзо Фернандезни Реал Мадрид юлдузига алмашиши мумкин

Челси жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Эмманюэль Пети Лондон клубини Энзо Фернандез билан хайрлашишга ва Реал Мадрид аъзоси Эдуардо Камавинга иштирокида шов-шувли алмашув битимини амалга оширишга чақирди. Аргентиналик футболчи Лондонда барқарор ўйин кўрсата олмаётган бир пайтда, Камавинганинг Испаниядаги келажаги сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Стамфорд Бридге раҳбарияти 2032-йилгача шартномаси бўлган Фернандез билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш босими остида қолган. Футболчи аввалроқ Испанияга кўчиб ўтиш истагини билдиргани учун клуб томонидан жазоланган эди. Шу билан бирга, Эл Насионал нашрининг хабар беришича, Реал Мадрид бош мураббийи Жозе Моуринью Камавингани 50-80 миллион евро эвазига сотишга тайёр.

Жаҳон чемпиони Петининг фикрича, бу алмашув ҳар икки Европа гиганти учун манфаатли бўлади. "Эдуардо Камавинга ва Энзо Фернандез алмашуви? Нега энди йўқ? Камавинга ҳали жуда ёш бўлишига қарамай, Реал Мадрид сафида катта тажриба тўплади ва кўплаб соврунларни қўлга киритди. У Челси таркибидаги ёш футболчиларга етишмаётган ғолиблик руҳини олиб келиши мумкин", — деди Пети.

Челси учун ўтган мавсум омадсиз келди ва жамоа Англия Премер-лигаси жадвалида 10-ўринни эгаллаб, еврокубоклардан қуруқ қолди. Петининг таъкидлашича, клуб ва футболчи ўртасидаги муносабатлар бутунлай ёмонлашган. Унинг сўзларига кўра, кетишни истаётган ва жамоа сардори бўла туриб бундай мулоқот қилаётган футболчини таркибда олиб қолишдан маъно йўқ.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?