Неймар машғулотларга қайтди: Бразилия терма жамоаси юлдузи жароҳатидан тикланмоқда

1 дақиқа ўқиш425
Неймар машғулотларга қайтди: Бразилия терма жамоаси юлдузи жароҳатидан тикланмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Бразилия терма жамоаси етакчиси Неймар АҚШнинг Ню-Жерси штатидаги Морристаун базасида узоқ танаффусдан сўнг майсали майдонда илк бор якка тартибдаги югуриш машқларини бошлади.
  • Ўнг болдир мушагидаги жароҳат сабабли бир ойдан бери майдонга тушмаган 34 ёшли ҳужумчи ҳозирда тикланиш жараёнининг навбатдаги босқичига ўтди.
  • Тиббий штаб узоқ муддатли режага амал қилган ҳолда, футболчини плей-офф босқичига қадар тўлиқ тайёр ҳолатга келтиришни мақсад қилган.

Бразилия терма жамоасининг етакчиси ва асосий юлдузи Неймар жароҳатидан тикланиш жараёнида муҳим қадамни ташлади. Узоқ танаффусдан сўнг ҳужумчи илк бор машғулот майдонида кўриниш берди, бу эса "Селесао" мухлисларида катта умид уйғотмоқда. Футболчининг сафга қайтиши турнир олдидан жамоанинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

ESPN нашри хабарига кўра, Неймар АҚШнинг Ню-Жерси штатидаги Морристаун базасида илк бор майсали майдонда якка тартибдаги машқларни бажарди. Шу вақтга қадар у фақат тренажёр залида тикланиш муолажалари билан банд эди. Ўнг болдир мушагидаги жароҳат сабабли бир ойдан бери майдонга тушмаган ҳужумчи эндиликда югуриш машқларини бошлаган.

Бразилия футбол конфедерацияси (КБФ) футболчининг ҳолати бўйича оптимистик баёнот берди. Расмий маълумотларга кўра, Неймар тикланиш жараёнининг навбатдаги босқичига ўтган. Эълон қилинган видеолавҳаларда собиқ Барселона ва PSJ юлдузи мураббийлар штаби назорати остида жисмоний юкламаларни бажараётганини кўриш мумкин.

Тикланиш режаси ва гуруҳ босқичи

Неймар 17-май куни Сантос сафида ўйнаётганида иккинчи даражали мушак жароҳатини олган эди. Шунга қарамай, бош мураббий Карло Анчелотти уни якуний қайдномага киритишга қарор қилди. Шифокорлар ҳозирда футболчини эҳтиёткорлик билан тайёрламоқда, чунки муддатидан олдин катта юклама бериш жароҳатнинг қайталанишига сабаб бўлиши мумкин.

Бразилия ОАВларининг ёзишича, тиббий штаб узоқ муддатли режага амал қилмоқда. Асосий мақсад — 34 ёшли ҳужумчини плей-офф босқичига қадар тўлиқ тайёр ҳолатга келтиришдир. Бу эса Неймарнинг Гаити ва Шотландияга қарши гуруҳ босқичидаги қолган ўйинларни ўтказиб юборишини англатади.

Карло Анчелотти Неймарнинг жамоа учун аҳамияти фақат майдондаги ҳаракатлари билан чекланмаслигини таъкидлади. Мураббийнинг фикрича, тажрибали футболчининг лагерда бўлиши ёш ўйинчилар учун ўрнак ва қўшимча мотивация манбаидир. Анчелотти келаси ҳафтадан бошлаб юлдузли ҳужумчи умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси сўнгги ўртоқлик учрашувида Марокаш билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Ўша баҳсда Неймар захира ўриндиғида ўтирган бўлса-да, ўйин қайдномасига киритилмаганди. Эндиликда бутун мамлакат ўз қаҳрамонининг майдонга қайтиб, жамоани чемпионлик сари етаклашини кутмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?