Испания — Саудия Арабистони 4:0 (киритилган голларни томоша қилинг)

Испания — Саудия Арабистони 4:0 (киритилган голларни томоша қилинг)
Қисқача

Жаҳон чемпионатининг 2-тур баҳслари доирасида Н гуруҳидан жой олган Испания терма жамоаси Саудия Арабистони устидан 4:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда Ямал мундиаллардаги ўзининг илк голини киритган бўлса, Оярсабал дубл ва ассист муаллифига айланди. Шунингдек, Саудия Арабистони сафидан Ат Тамбакти 49-дақиқада автогол муаллифига айланди. Ушбу ғалабадан сўнг Испания 4 очкога эга бўлди, Саудия Арабистонида эса 1 очко қолди.

Жаҳон чемпионатида 2-тур баҳслари давом этмоқда.

Н гуруҳида Испания (4) Саудия Арабистони (1) дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди. Ямал мундиаллардаги илк голини урган бўлса, Ойарсабал дубл ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

ЖЧ-2026. Н гуруҳи. 2-тур

Испания — Саудия Арабистони 4:0

21 июн. Атланта

Голлар: Ямал (10), Ойарсабал (21, 24), Ат Тамбакти (49, автогол).

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар