Роналду Ўзбекистонга қарши дубль қайд этди

1 дақиқа ўқиш209
Роналду Ўзбекистонга қарши дубль қайд этди

ЖЧ-2026 “К” гуруҳи иккинчи туридан ўрин олган Португалия ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳисоб 4:0 кўринишига келди.

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ушбу баҳсда икки марта Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилиб, дубль муаллифига айланди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида португалияликлар ҳисобни очди. Қанотдан амалга оширилган узатмадан кейин Роналду тўпни Абдувоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.

17-дақиқада Португалия устунлигини янада оширди. Нуну Мендеш жарима зарбасидан самарали фойдаланиб, жамоасининг иккинчи голини урди.

37-дақиқада Роналду яна бир бор ўз маҳоратини намойиш қилди. 41 ёшли ҳужумчи учрашувдаги иккинчи голини киритиб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида эса Абдуқодир Ҳусанов тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Шу тариқа, Португалиянинг устунлиги тўртта голга етди.

Роналду Ўзбекистонга қарши урган дублдан кейин жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 10 тага етказди.

ЖЧ-2026. Гуруҳ босқичи, 2-тур

Португалия — Ўзбекистон — 4:0

Голлар: Роналду, 6, 37; Мендеш, 17; Абдуқодир Ҳусанов, 60 — автогол.

Мақола тақдим этилган пайтда учрашувнинг 77-дақиқаси давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?